Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким тасдиқланди
Бугун, 25 ноябр куни, халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Акром Сулаймонов Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.
А.Сулаймонов 1969 йилда Чироқчи туманида туғилган. У Республика “Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонаси ижрочи директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ, Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Тўлқин Каримов вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.