Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес форуми ташкил қилинди
21 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси билан ҳамкорликда онлайн форматдаги ўзбек-ҳинд бизнес форуми ташкил қилинди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, тадбирда савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов соғлиқни сақлаш ва фармацевтика йўналишларида ҳинд компаниялари Ўзбекистондаги энг фаол позицияларни эгаллаб турганини таъкидлади. Шунингдек, Икромов Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерациясига ҳамда икки мамлакат элчихоналарига иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг январь-август ойларида икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 198 миллион АҚШ долларидан ошган. 2020 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳинд компаниялари сони 277тани ташкил қилмоқда.
Тадбирда сўз олган Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабҳат икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқалари пандемияга қарамай 20 фоиздан ортиқроққа ўсганини таъкидлади. Шунингдек, ҳинд авиакомпаниялари Ўзбекистон бозорига киришга қизиқаётгани ҳамда мамлакатлар ўртасидаги товар айланмасини 1 миллиард долларга етказишга ҳаракат қилинаётгани қайд этилди.
Мавзуга оид

17:28 / 04.03.2025
Ҳиндистон-Ўзбекистон транспорт йўлаги Қозоғистонгача узайтирилди

20:26 / 03.03.2025
Камбағалликни қисқартиришда Ҳиндистон тажрибаси: муқобил йўл топилди

12:40 / 03.03.2025
Ҳиндистон Тошкентда сунъий интеллект бўйича биринчи маълумот марказини қуради

11:44 / 01.03.2025