АҚШда олти нафар россияликка нисбатан хакерлик айблови эълон қилинди
АҚШ адлия вазирлиги вакили улар Россия разведка бош бошқармасининг “амалдаги ва собиқ ходимлари” эканликларини маълум қилган.

Фото: Picture Alliance
АҚШда 2017 йилда Notpetya вируси тарқалишига алоқадор олти нафар россияликка нисбатан хакерлик айблови эълон қилинди. Бу ҳақда ABC News телеканали хабар бермоқда.
Айблов хулосасига кўра, олти нафар россиялик Украина, Грузиядаги барқарорликни, Кореядаги Олимпиада ва Франциядаги сайловларни издан чиқариш чиқариш мақсадида киберҳужумлар уюштирган.
АҚШ адлия вазирлиги вакили улар Россия разведка бош бошқармасининг “амалдаги ва собиқ ходимлари” эканликларини маълум қилган.
Вашингтоннинг аниқлик киритишича, айбланувчилар разведка бош бошқармасининг 74455-бўлинмаси таркибига киради.
Мавзуга оид

08:13
АҚШ G7 йиғилишида Россияга қарши риторикадан қочишга чақирди

23:28 / 10.03.2025
Россиядан кўчмас мулк харид қилаётган ўзбекистонликлар сони ошгани маълум бўлди

23:00 / 10.03.2025
ФХХ украиналикларнинг Россия киришини 50 йилгача тақиқлашни бошлади

22:00 / 10.03.2025