Светлана Тихановская Россия ҳудудида қидирувга берилди
Беларусь президенти лавозимига собиқ номзод Светлана Тихановская Россия ҳудудида қидирувга берилди. Бундай маълумот Россия ички ишлар вазирлигининг маълумотлар базасида келтирилган.

Фото: Reuters
Маълумотларга кўра, 1982 йилда туғилган фуқаро Светлана Георгиевна Тихановская “жиноят кодекси моддаси бўйича қидирилмоқда”. Базада Тихановская айнан қайси модда бўйича қидирилаётгани кўрсатилмаган.
“Тихановская Беларусда қидирувга берилганди, бироқ бу қидирув Россия ҳудудида ҳам амал қилади, чунки гап давлатлараро қидирув ҳақида бормоқда”, деб тушунтирган ушбу ҳолатни ички ишлар вазирлигидаги манба.
Тихановская Беларусда ўтган президент сайловларида иштирок этиб, 10 фоиздан кўпроқ овоз тўплаган. Сайловларда эса амалдаги президент Александр Лукашенко ғолиб деб эълон қилинганди.
Тихановская сайловлар натижаларидан норози бўлиб, марказий сайлов комиссиясига шикоят аризаси топширган. 11 августда эса Литва ташқи ишлар вазири Линас Линкявичюс Тихановская Литвада эканини маълум қилган. Унинг ишончли вакили Ольга Ковалькова таъкидлаганидек, Тихановскаяни Беларусдан расмийлар олиб чиққан ва унда бошқа танлов бўлмаган.
Тихановская ташаббуси билан мухолифатнинг мувофиқлаштириш кенгаши ташкил этилгани билан боғлиқ ҳолда Беларусда унга қарши жиноий иш қўзғатилган.
Европа иттифоқининг бир қатор давлатлари Тихановскаяни Беларусь мухолифати етакчиси деб тан олмоқда. У 6 октябрда Берлинда Германия канцлери Ангела Меркель билан, 29 сентябрда Вильнюсда Франция президенти Эмманюэль Макрон билан учрашган ва Беларусда янги президент сайловларини ташкиллаштириш бўйича музокаралар ўтказишни таклиф қилган.
Мавзуга оид

23:28 / 10.03.2025
Россиядан кўчмас мулк харид қилаётган ўзбекистонликлар сони ошгани маълум бўлди

23:00 / 10.03.2025
ФХХ украиналикларнинг Россия киришини 50 йилгача тақиқлашни бошлади

17:32 / 10.03.2025
Россияда 685 минг хорижлик назорат остидаги шахслар реестрига киритилди

21:19 / 08.03.2025