Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда юк машинаси икки нафар қизни босиб кетиб, хонадонларнинг бирига бориб урилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

2020 йилнинг 28 сентябрь куни соат 17:20ларда Қирғизистон фуқароси, 28 ёшли ҳайдовчи Ш.Л. бошқарувидаги Volvo русумли (Қирғизистонга тегишли) юк автомашинасида Андижон вилояти Булоқбоши тумани Саноат МФЙ, Гастрол кўчасидан ўтган “Булоқбоши-Андижон” қатнов йўлининг “Булоқбоши” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, шу вақтда у бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, йўлнинг четида ҳаракатланиб келаётган пиёдалар, 10 ёшли Б.А. (қиз) ва 3 ёшли К.Н.ни (қиз) босиб ўтиб, шу ердаги хонадонларнинг бирига бориб урилган. ЙТҲ натижасида пиёдалар Б.А. ва Қ.Н. ҳамда ҳайдовчи Ш.Л. вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши келгуси тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига ўтказилган.
“Ҳурматли фуқаролар, йўлларда ҳаракатланганда белгиланган йўл-ҳаракати қоидаларига ҳамда ўзингизнинг шахсий хавфсизлигингизга риоя қилинг”, - дейилади маълумотда.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди

15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди

13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди

07:35 / 27.07.2024