Абитуриентларга имтиҳон топшириш жойини аниқлаш имконини берувчи мобил илова яратилди
Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари томонидан «ImtihonGo» номли мобил илова ишлаб чиқилди.

Дастур имтиҳон бўладиган жой манзилини тез ва осон топиш, имтиҳон вақти ва жойи ҳақидаги хабарномани олиш имконини беради.
Илова Давлат тест марказининг расмий сайтидаги маълумотлар асосида тайёрланган. Дастурга республикада тест ўтказиладиган барча стадион ва хиёбонларнинг геоманзиллари жойлаштирилган.
Абитуриент иловага кириб ўз ҳудуди, ҳужжат топширган таълим муассасасини танлагач, қачон ва қаерда тест топширишини ҳам билиб олиши мумкин.a
Мобил илова Google Play дастуридан юклаб олинади. Юклаб олиш ва фойдаланиш бепул.
Мавзуга оид

17:45 / 13.01.2025
“Асосан бепул онлайн курслардан фойдаландим” — Ўзбекистонда илк бор SAT'дан 1600 балл олган бухоролик 18 ёшли йигит

14:24 / 06.11.2024
“Нега устимиздан кулишяпти?” – физика ўқитувчилари аттестация имтиҳонидан норози

16:48 / 04.11.2024
Россияда мигрантлар учун имтиҳонларнинг ягона нархлари белгиланади

17:32 / 08.08.2024