Давосдаги Бутунжаҳон иқтисодий форуми 2021 йилнинг ёзига кўчирилди
БИФ бошқарувчи директори Эдриан Монкнинг сўзларига кўра, 2021 йил январида форумни хавфсиз шароитда ўтказишнинг имкони бўлмайди.

Фото: EPA-EFE/LAURENT GILLIERON
Давосдаги Бутунжаҳон иқтисодий форуми (БИФ) январь охиридан 2021 йилнинг ёзига кўчирилди. Бу ҳақда БИФ баёнотида маълум қилинди.
"Бугун БИФ Давосдаги 2021 йилда бўлиб ўтадиган йиллик йиғилишни келаси йил ёз ойига кўчириш ҳақида қарор қабул қилганини маълум қилмоқчиман", - деди БИФ бошқарувчи директори Эдриан Монк.
Унинг сўзларига кўра, 2021 йил январида форумни хавфсиз шароитда ўтказишнинг имкони бўлмайди.
Бутунжаҳон иқтисодий форумига 1971 йилда асос солинган. Унга дунёнинг турли мамлакатларидан 1000га яқин компания ва ташкилотлар аъзо ҳисобланади. БИФ қароргоҳи Женева яқинидаги Колоньи шаҳрида жойлашган.
Мавзуга оид

19:09 / 27.01.2025
Сунъий интеллект етакчилари – Давосда. Улар нималар дейишди?

10:56 / 26.01.2025
“Давлатлар бўйнидаги қарз хавотирли даражага етди” – Давос форумида муҳокама

21:23 / 23.01.2025
2025 йилги глобал хатарлар қайси? Жаҳон иқтисодий форуми ҳисоботи

20:38 / 23.01.2025