«33 паҳлавон» иши: Лукашенко Россия ва Украина бош прокурорларини Минскка чақирмоқчи

Фото: Maxim Guchek / BelTA / AP
Беларусь президенти Александр Лукашенко “қўлга олинган жангарилар” билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиш учун мамлакатга Россия ва Украина бош прокурорларини чақириш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда "БелТА" хабар бермоқда.
"33 паҳлавон бўйича гап-сўзларни тугатиш учун бош прокурорни чақираман. Кеча Украина президенти Владимир Зеленский билан бу мавзуда узоқ гаплашдик. Менинг нуқтаи назарим аниқ: бизда Беларусь қонунлари бор, ҳуқуқбузарликни Беларусь ҳудудида содир этишган", - дея Лукашенкодан иқтибос келтирмоқда агентлик.
Лукашенко уч мамлакат бош прокурорлари йиғилиб, Беларусь қонунлари ва халқаро келишувларни олдига қўйишлари ҳамда тергов қўмитаси ва ДХҚ ҳисоботини тинглаб, муаммони ечишлари керак деб ҳисоблайди.
"Келишмаса, муаммони уларсиз ҳал қиламиз", - деб қўшиб қўйди у.
29 июлда "БелТА" Минскда "Вагнер" хусусий ҳарбий компаниясининг 33 нафар жангчиси қўлга олинганини хабар қилганди.
Беларусь хавфсизлик кенгаши ва тергов қўмитаси уларнинг айримлари Донбассдаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашганлигини қайд этган.
Москва қўлга олинганлар хусусий қўриқлаш компанияси ходимлари экаклигини, улар Минск орқали бошқа мамлакатга учиб кетмоқчи бўлганлигини таъкидлади.
4 август куни Лукашенко халқ ва парламентга мурожаатида улар бошқа мамлакатга учиб кетишни режалаштирмаганликларини тан олишгани, балки Беларусга буйруқ кутиш учун юборилганини айтди.
Мавзуга оид

15:15 / 16.02.2025
АҚШ Лукашенко билан сиёсий маҳбусларни озод этиш бўйича «катта битим» тайёрламоқда

22:07 / 27.01.2025
Беларуснинг 30 йиллик президенти яна сайланди. Ғарб бу сайловни ҳам тан олмади

12:30 / 27.01.2025
Беларусда Александр Лукашенко еттинчи президентлик муддатига қайта сайланди

00:20 / 27.01.2025