Сотувчи шаҳзода Чарльз билан суҳбатлашиб туриб ҳушидан кетди (видео)
Британия шаҳзодаси Чарльз ўз рафиқаси билан Бристолдаги Asda дистрибюторлик марказига ташриф буюрганда эркак сотувчилардан бири ҳушидан кетиб қолди.
Ушбу ҳолат видеоси YouTube’даги The Royal Family Channel каналида жойлаштирилган.
Қироллик оиласи аъзолари ташриф буюрган марказ пандемия вақтида Британияни ҳаётий муҳим озиқ-овқат захираси билан таъминлаган.
Марказ ходимларидан бири шаҳзода билан суҳбатлашаётган вақтда чайқала бошлаб, кейин ҳушини йўқотиб йиқилиб тушган. Шаҳзода сотувчини ушлаб қолмоқчи бўлган. Ҳушини йўқотган сотувчига тезда ён-атрофдагилар ёрдамга келган. Эркак бироздан кейин ҳушига келган ва шаҳзода у билан суҳбатни давом эттирган.
Мавзуга оид

14:44 / 20.02.2025
The Times: Британия Украинага қирувчи самолётларини юбориши мумкин

09:45 / 17.02.2025
Британия бош вазири Украинага қўшин жўнатишга тайёр

18:16 / 04.02.2025
Буюк Британияда зудлик билан 120 мингта зирҳли нимча чақириб олинади

13:46 / 04.02.2025