Иш стажи электрон тизимдаги маълумотлар асосида ҳам тасдиқланадиган бўлди
Ўзбекистонда иш стажини ҳисоблаш тартибига ўзгартишлар киритилди. Бундан ташқари, болаликдан ногиронларга ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби ҳам ўзгарди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Вазирлар Маҳкамасининг 20 июндаги қарори билан, ҳукуматнинг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.
Унга кўра, Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга қўшимча киритилиб, эндиликда иш стажи меҳнат дафтарчасидан ташқари «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида («ЯММТ» ИДАК) мавжуд маълумотлар асосида ҳам тасдиқланиши мумкинлиги белгиланди.
Шунингдек, қарор билан Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча қўшилди.
Унга кўра, эндиликда нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза ногирон боланинг, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг тутинган ота-онаси томонидан ҳам берилиши, шунингдек ушбу нафақа тутинган ота-онага ҳам тўланиши мумкин.
Мавзуга оид

19:39 / 17.01.2023
Янги иш бошлаган ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача устама берилади

18:13 / 14.01.2023
Ўзбекистонда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида содир бўлган ўлим ҳолатлари сони маълум қилинди

13:12 / 19.11.2022
Жазони ўташ даврида меҳнатга жалб қилинган маҳбусларга иш стажи ҳисобланиши мумкин

13:34 / 19.07.2022