Осиёнинг энг бой одами миллиардерлар рўйхатининг етакчи ўнталигига кирди
Ҳиндистонлик миллиардер Мукеш Амбани 4G алоқани таъминловчи Jio хизмати акцияларини сотгандан кейин Forbes’нинг миллиардерлар рўйхатида юқорилади.

Фото: Фото: Amit Dave / Reuters
Шундан кейин Reliance Industries ҳинд компаниясининг асосий эгаси Мукеш Амбани энг бой одамлар рўйхатининг етакчи ўнталигига кирди. У, шунингдек, етакчи ўнталикдан ўрин олган ягона осиёлик ҳисобланади.
Нашр маълумотларига кўра, Амбани айни вақтда рейтингнинг 9-ўрнини эгалламоқда. Унинг бойлиги бир неча кун ичида 3,5 млрд долларга кўпайиб, ҳозирда 64,6 млрд долларга баҳоланмоқда.
Бир кун аввал Reliance Industries компанияси Jio хизматининг 15,2 млрд долларлик 24,7 фоиз акциясини сотганини эълон қилган. Акцияларни сотиб олганлар орасида Facebook ҳам бўлган. Шундан кейин Reliance Industries акциялари бир кун ичида 6 фоиздан кўпроққа, март ойидан бери эса деярли 2 марта қимматлашган.
Айни вақтда миллиардерлар рўйхатининг энг юқори поғонасини 160 млрд долларлик капитал билан Amazon раҳбари Жефф Безос эгалламоқда. Кейинги ўринларни Microsoft асосчиси Билл Гейтс ва Louis Vuitton Moet Hennessy компаниялар гуруҳи президенти Бернар Арно эгалламоқда.
Мавзуга оид

20:54 / 13.02.2025
Ҳиндистонлик миллиардер Мукеш Амбани оиласи Осиёда энг бадавлат деб топилди

20:12 / 29.10.2024
TikTok асосчиси Хитойнинг энг бадавлат инсонига айланди

12:15 / 24.10.2024
2050 йилгача Осиёда 69 фоиз аҳоли узоқни кўра олмаслиги мумкин – тадқиқот

23:28 / 23.10.2024