Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасининг якуний формати эълон қилинди
УЕФА ижроқўми еврокубокларнинг қолдирилган қисми бўйича қарорини эълон қилди.

Фото: Getty Images
Чемпионлар Лигасининг якуний қисми «Саккизлар финали» кўринишида Португалия пойтахти Лиссабонда, «Эштадиу да Луш» ва «Жозе Аваладе» стадионларида ўтказилади.
Чоракфинал босқичи 12-15 август кунлари, яримфинал босқичи 18-19 август кунларига режалаштирилган ва 1та ўйиндан иборат бўлади. Финал 23 август куни ўтказилади.
1/8 финалнинг қолдирилган ўйинлари 7-8 август кунларига белгиланган. Ҳозирча бу босқичдан чоракфиналга «ПСЖ», «Атлетико», «РБ Лейпциг» ва «Аталанта» йўл олган. Қолган йўлланмалар учун «Барселона» - «Наполи» (биринчи ўйин — 1:1), «Бавария» - «Челси» (биринчи ўйин — 3:0), «Ювентус» - «Лион» (биринчи ўйин — 0:1) ва «Манчестер Сити» - «Реал» (биринчи ўйин — 2:1) баҳслари ўтказилади.
Европа Лигаси 1/8 финалининг жавоб баҳслари 7-8 август кунлари бўлиб ўтади. Чоракфинал ва яримфинал босқичи 1та ўйиндан иборат бўлади ва Германиянинг Кёльн, Дуйсбург, Дюссельдорф ва Гельзенкирхен шаҳарларида ўтказилади. Финални Кёльн қабул қилади. Бу баҳслар 10-21 август кунларига оралиғида бўлиб ўтади.