Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасига қизилмия илдизини экиш ва қайта ишлаш учун ер ажратилади
Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида қизилмия илдизини экиш ва қайта ишлашни ривожлантириш кўзда тутилган.

Вазирлар Маҳкамасининг «Lanko miya» қўшма корхонасига қизилмия илдизини экиш ва қайта ишлаш учун ер ажратиш тўғрисида»ги фармойиши лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг «Lanko miya» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасига қизилмия илдизини экиш ва қайта ишлаш учун ер участкаларини ижарага бериш ҳақидаги таклифларига мувофиқ:
Кегейли туманидаги «Жузим-бағ» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги захира ер майдонларидан умумий майдони 40,9 гектар шундан: 12,1 гектар суғориладиган экин ер майдонлари, 15,9 гектар яйлов ерлар, 3,1 гектар сув ости ерлари, 0,3 гектар йўллар ва 9,5 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер майдонлари «Lanko miya» қўшма корхонасига 30 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратиб берилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари геодезия картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда белгиланган тартибда ер участкасини «Lanko miya» қўшма корхонасига узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида шартномасини расмийлаштиради.
«Lanko miya» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасига қизилмия илдизини экиш ва қайта ишлаш учун ажратилаётган ер майдонларига белгиланган инвестиция мажбуриятларини бажармаганда, ажратилган ер майдонларидан оқилона ва белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланилмаганда, кимёвий ва радиоактив ифлосланишига, атроф муҳитнинг бузилишига, республика ҳудудида карантин объектларнинг пайдо бўлишига ва тарқалишига олиб келувчи усуллардан фойдаланилганда ажратилган ер участкасининг ижара шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинадиганлиги кўрсатиб ўтилади.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси «Lanko miya» қўшма корхонасига ажратилган ер майдони бўйича атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳасини қонунчиликда белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигига қатъий риоя этилиши юзасидан давлат назоратини ўрнатади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига (Қ.Р.Сариев):
ишлаб чиқариш зарурияти тақозо этганда юқорида кўрсатилган муддатнинг узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш муддатларидан ортиқ бўлмаган даврга белгиланган тартибда ўзгартирилишини назарда тутади.
«Lanko miya» қўшма корхонаси ижарага берилган ерни ижара муддати тугагандан сўнг фойдаланиш мумкин бўлган ҳолга келтириб, Кегейли тумани захира ерларига қайтариб беришни таъминлайди.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

13:56 / 24.05.2024
Кегейлида 3 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 10 йилга қамалди

14:54 / 01.08.2023
Кегейли туманига янги ҳоким тайинланди

09:10 / 21.09.2022
Ўзбекистон қизилмия етиштириш ҳажми бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади

15:30 / 11.06.2022