Дорихона раҳбари 22 млн сўмлик «Тропикамид»ни сотаётган вақтида ушланди
Мазкур ҳолат юзасидан тезкор суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Фото: ИИББ ахборот хизмати
Тошкент вилояти ИИББ ҳамда Зангиота тумани ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан, хусусий дорихона бошлиғи 22 миллион 500 минг сўмлик, савдоси чекланган “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дориларни қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида холислар иштирокида қўлга олинган.
ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, 28 апрель куни Зангиота туманида ўтказилган тадбир давомида, асли самарқандлик бўлган, Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи, хусусий дорихона раҳбари ва шу билан бирга, Зангиота туман Тиббиёт коллежининг 3-курс талабаси, 32 ёшли О.Т. махсус харидорга ҳар бир донасини 150 минг сўмдан жами 22 миллион 500 минг сўм пул эвазига 150 қути “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори моддасини сотаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш тезкор ходимлари томонидан тезкор суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид

14:14 / 22.02.2025
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона 1,6 млрд сўмлик зарар келтирди

23:02 / 18.12.2024
Шавкат Мирзиёев Зангиотада очилган 40 млн долларлик логистика марказини бориб кўрди

11:38 / 25.11.2024
Тошкентда пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди

14:18 / 22.11.2024