Автомобиллар импорти 300 млн доллардан ошди
Ўзбекистон 300,2 миллион долларлик автомобиллар импорт қилди

Фото: За рулем
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-февраль ойларида Ўзбекистон 300,2 миллион долларлик автомобиллар импорт қилган.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ошмаган.
Бундан олдин, 2020 йилда автомобиллар импорти кескин қисқаргани хабар берилганди.
Хусусан, январь ойида ўзбекистонликлар 25,5 миллион долларлик «иномарка»ларни импорт қилди. Бу ўтган йилнинг январь ойига нисбатан 28,4 миллион долларга кам.
Бундай кескин пасайиш 2019 йил давомида 40 минг АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги автомобилларни олиб киришда қўлланилган имтиёзлар 2020 йил 1 январдан бошлаб бекор қилингани билан изоҳланади.
Мавзуга оид

15:09 / 11.03.2025
Ўзбекистонга гибрид енгил автомобиллар импорти 21 баробарга қисқарди

15:35 / 24.02.2025
Нотариф чекловлар фонида Ўзбекистонга енгил автомобиллар импорти кескин қисқарди

09:20 / 08.02.2025
Юк машиналари импортига имтиёзлар 2028 йилгача узайтирилади

09:10 / 07.02.2025