Блумберг уни калака қилаётган Трампга танбеҳ берди

Майкл Блумберг/Фото: Carolyn Kaster/AP
АҚШ президенти лавозимига номзодлардан бири Майк Блумберг уни паст бўйи учун мазах қилаётган АҚШ президенти Дональд Трампга танбеҳ берди. Блумбергнинг таъкидлашича, асосийси – елкадаги бошдир.
“Дональд Трамп кеча мени паст бўйли деб айтди. Мен эса унга шундай дейман: “Дональд, мен улғайган жойларда биз одамларни бўйнидан юқорига қараб ўлчаймиз”, деб айтган Блумберг тарафдорлари олдидаги нутқида.
Трамп твиттер орқали Блумбергни “мини-Майк” деб мазах қилади. Ҳаттоки бир марта уни “5 фут ва 4 дюймли ўлик энергия” деб ҳам атаган. Аслида миллиардернинг бўйи 5 фут 8 дюймни ёки 173 смни ташкил қилади. Трампнинг бўйи эса 190 смга етади.
Мавзуга оид

23:01 / 23.01.2023
Forbes Американинг энг саховатли миллиардерлари рейтингини тақдим қилди

00:26 / 25.09.2020
Трамп Блумбергни жиноят содир этганликда айблади

18:02 / 14.09.2020
Майкл Блумберг Байден штабига камида 100 миллион доллар ўтказади

21:39 / 04.03.2020