Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияликларга «Брекзит»дан кейин янги рангдаги паспортлар берилади
Март ойидан Британияда «Брекзит» муносабати билан ҳозирги тўқ қизил рангдаги паспортлар ўрнига аввалги намунадаги кўк рангли янги паспортлар чиқарилади.

Британия бош вазири Борис Жонсон /Фото : Flickr
Британия ҳукуматининг баҳолашича, кўк рангли ва зарҳал ёзувли янги паспортлар март ойидан берила бошланади, жорий йил ўрталаридан фақат шу рангдаги паспортларни олиш мумкин бўлади.
“Европа Иттифоқидан чиқиш бизга миллий ўзига хослигимизни тиклаш учун ажойиб имконият берди”, деб айтган Британия ички ишлар вазири Притти Патель.
Британияда ҳозирда амалда бўлган тўқ қизил паспортлар 1988 йилда Европа Иттифоқи тавсиясига кўра берила бошланган. Кўк ранг британияликлар паспортларида 1921 йилда биринчи марта қўлланган.

Янги паспортда Британия фуқароси ҳақидаги маълумотни сақлайдиган саҳифа маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш учун зарур технологиялар бўйича ишланган поликарбонатдан тайёрланади. Ушбу материал ўқни ўтказмайдиган ойнани тайёрлашда ҳам қўлланади. Паспорт муқовасининг орқа томонида Бирлашган қироллик таркибига кирувчи Англия, Шимолий Ирландия, Шотландия ва Уэльс рамзлари туширилади.
Ички ишлар вазирлигида таъкидланишича, янги паспорт уни қалбакилаштириш янада қийинроқ бўлиши мақсадида “босма ва дизайннинг энг янги ва энг хавфсиз усуллари” билан тайёрланади. Стандарт паспортлар аввалгидек 34 саҳифадан, хорижга чиқиш паспортлари эса 54 саҳифадан иборат бўлади.
2019 йил мартида Британияда “Европа Иттифоқи” ёзуви бўлмаган янги паспортлар берила бошланган. Ушбу тўқ қизил рангдаги паспортлар Британия Европа Иттифоқини тарк этиши керак бўлган куннинг эртасига – 30 мартдан жорий қилинган. Бироқ ўшанда “Брекзит” юз бермаган.
Британия Европа Иттифоқи таркибини расман 2020 йил 31 январда тарк этди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ССВ жазирама туфайли аллергик реакциялар пайдо бўлишидан огоҳлантирди
Ўзбекистон | 11:38
-
«Реал»да янги ҳимоячи, АПЛ клублари ҳужумни кучайтирмоқда. Сўнгги трансфер хабарлари
Спорт | 11:12
-
Германия: Россия ва Беларус миграциядан қурол сифатида фойдаланяпти
Жаҳон | 11:10
-
Ўзбекистонга чет давлатдан пул ўтказмалари кибержиноятчилар ҳужумига учрамоқда
Ўзбекистон | 10:52
Мавзуга оид

08:37 / 21.07.2025
Ўзбекистон ва Уэлс меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик ўрнатиши мумкин

10:25 / 11.07.2025
Ўзбекистон ва Британиянинг иқтисодий йўналишдаги "ақл марказлари" ҳамкорлик қилади

21:20 / 03.07.2025
Британияда Лордлар палатасининг салкам 10 млн фунтлик эшиги бўйича текширув ўтказилади

08:16 / 02.07.2025