Бинар ҳимоя тизими асосида илмий даража олиш тартиби тасдиқланди

Фото: Pixabay
Вазирлар Маҳкамасининг «Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини беришни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2020 йилнинг 1 мартидан эътиборан, Ўзбекистон Миллий университети базасида бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этиш ва илмий даражаларни талабгорларга мустақил бериш амалиёти тажриба тариқасида уч йил муддатга жорий этилади.
Шунингдек, қарор билан бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом, бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) дипломининг давлат намунаси тасдиқланган.
Тажриба давомида ЎзМУ бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этади ва илмий даражаларни талабгорларга мустақил беради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси диссертациялар ҳимояси мониторингини амалга оширади.
Мавзуга оид

21:23 / 23.02.2025
Олимлар эрта инсултнинг сирли сабабини аниқлади

21:19 / 17.02.2025
Олимлар саратоннинг ривожланиш хавфини белгилайдиган 380 та ген вариантини аниқлади

00:27 / 09.02.2025
Ижтимоий тармоқлар ёлғизликни кучайтиради — олимлар

00:35 / 04.01.2025