Истеъмолчилар ҳуқуқлари энг кўп бузилаётган соҳалар маълум қилинди

Элмурод Ҳайитметов / Фото: АОКА
Бугун, 31 январь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва мазкур қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги масъуллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори Элмурод Ҳайитметовнинг маълумот беришича, агентликка ўтган 135 кун давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида 1300дан ортиқ мурожаат келиб тушган ва уларни ўрганиш асосида 312 миллион сўмдан ортиқ маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Таъкидланишича, мурожаатларнинг 21,2 фоизи коммунал соҳадаги камчиликлар юзасидан, 53,4 фоизи савдо ва умумий овқатланиш, 9,3 фоизи транспорт ва алоқа хизматлари йўналишига, 16,1 фоизи эса бошқа соҳаларга тўғри келади.
«Айни пайтда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмини яхшилаш ва реклама бозорини тартибга солиш мақсадида халқаро ташкилотлар, ваколатли давлат органлари ва хорижий давлатларнинг нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда», – дея қўшимча қилди агентлик директори.
Мавзуга оид

13:21 / 02.03.2025
Январда қайси ҳудудларда истеъмолчилар кўпроқ кешбэкка эга бўлгани маълум қилинди

17:41 / 19.11.2021
Тўлов шаклига қараб сотувчиларнинг товарга ҳар хил нарх белгилаши тақиқланмоқда

19:45 / 22.09.2021
«Электр тармоқларига ноқонуний равишда уланган истеъмолчилар тизимга қарийб 6 млрд сўм зарар етказди» – Ўзэнергоинспекция

18:00 / 27.05.2021