«Уфа» Остон Урунов трансфери учун «Локомотив»га қанча маблағ тўлаши маълум бўлди

Фото: Tribuna.uz
Тошкентнинг «Локомотив» клуби яримҳимоячиси Остон Урунов фаолиятини Россияда давом эттиради. Бу ҳақда Betting Insider хабар бермоқда.
Ўзбекистон миллий жамоасининг 19 ёшли футболчиси Россия Премьер-лигаси иштирокчиси «Уфа» клуби сафига ўтмоқда. Остон Урунов жамоанинг Кипрдаги ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиб, бош мураббий Вадим Евсеевда яхши таассурот қолдирган.
Betting Insider’нинг клубга яқин манбасига кўра, Остон Уруновга 5 йиллик шартнома таклиф қилинган бўлиб, футболчининг «Локомотив»дан «Уфа»га ўтиш трансфер суммаси 150 минг АҚШ долларини ташкил этади.
Маълумот учун, Остон Урунов 2019 йилнинг июль ойида «Навбаҳор»дан «Локомотив» сафига ўтиб, ярим мавсум давомида 13 ўйинда битта гол уришга эришганди.
Мавзуга оид

14:59 / 03.03.2025
Уфада нефтни қайта ишлаш заводи ёниб кетди

16:01 / 10.04.2024
Лилия Чанишеванинг жазо муддати 9,5 йилгача оширилди

12:10 / 05.03.2024
Россияда Лилия Чанишеванинг жазо муддатини 10 йилгача ошириш талаб қилинди

13:11 / 24.02.2023