SpaceX синов вақтида Falcon 9 ракетасини атайлаб портлатиб юборди (видео)

Илон Маскнинг SpaceX компанияси Crew Dragon бошқарилувчи фазовий кемаси фавқулодда тизимини синовдан ўтказди. Синов вақтида кемани орбитага олиб чиқадиган Falcon 9 ракета-ташувчиси атайлаб портлатиб юборилди.
Ракетанинг биринчи поғонаси портлатилгач, бортида иккита манекен бўлган Crew Dragon кемаси ракетадан фавқулодда ажралишга буйруқ олган. Шундан кейин 8 та захира двигатели SuperDraco ишга тушиб, кемани хавфсиз масофага олиб кетган. Бу Falcon 9 ракетаси Канаверал бурнидаги космодромдан старт олгандан 84 сония кейин 22 км баландликда юз берган. Портлашдан кейин бешикаст қолган кема Атлантика океанида қўндирилган.
Dragon has separated from Falcon 9 and its SuperDraco engines have completed their burn pic.twitter.com/tDhogz1qQ9
— SpaceX (@SpaceX) January 19, 2020
Бортдаги манекенлар ёрдамида кеманинг фавқулодда пасайиши вақтидаги зўриқишлар кўрсаткичлари ўлчанган.
Crew Dragon Халқаро коинот станциясига фазогирларни етказиш учун мўлжалланган бўлиб, айни вақтда NASA кемада одамлар билан бирга синов ўтказишга рухсат бермаган. Ҳозирча ХКСга фазогирлар Россиянинг “Союз” кемаларида етказилмоқда. NASA кемадаги ҳар бир ўрин учун Россияга 80 млн доллардан кўпроқ пул тўламоқда.
Таъкидланишича, ушбу синов фазогирларнинг Crew Dragon’даги илк парвози йўлидаги охирги қадам бўлди. Парвоз бир неча ойдан кейин амалга оширилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид

17:53 / 07.03.2025
Starship ракетаси кетма-кет иккинчи марта синов пайтида портлади

21:59 / 24.02.2025
NASA ва SpaceX хавфли астероидларни кузатувчи телескопни учиради

16:20 / 02.02.2025
SpaceX ракетаси Starlink учун 22 та сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқди

02:02 / 31.01.2025