Фото: Халқлар дўстлиги майдонида ҳарбий техника кўргазмаси
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкентдаги Халқлар дўстлиги майдонида ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Майдон бўйлаб турли ҳарбий машиналар, бронетранспортёрлар, техникавий қуроллар ва ҳарбий автожирлар жойлаштирилган.
Шунингдек, ҳарбийлар дала ўқув йиғинлари шароитида қўллайдиган дала палаткаси ҳам тикланган бўлиб, бу ташриф буюрувчиларда ҳарбийлар ҳаёти ҳақида тасаввур беради.
«Халқлар дўстлиги» саройи олдида ташкил этилган саҳнада ДХХ Чегара қўшинларининг ҳарбий оркестр жамоаси чиқишлар қилди.
Кўргазма Ўзбекистон Қуролли Кучлари, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган.







Мавзуга оид

09:10 / 19.02.2025
Фото: Мудофаа вазирлигининг халқаро кўргазмадаги ҳарбий техникалари

21:37 / 15.01.2025
Фотожамланма: Давлат арбоблари ва ҳарбий элита — Ватан ҳимоячилари куни байрамида

20:05 / 13.01.2025
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади

22:04 / 13.01.2024