«Арсенал» 9 дақиқа ичида 3та гол уриб, «Вест Ҳэм» устидан иродали ғалабага эришди (турнир жадвали)

Фото: Twitter/PremierLeague
Англия Премьер-лигаси 16-тури доирасидаги сўнгги учрашувда сафарда «Вест Ҳэм»га қарши майдонга тушган «Арсенал» иродали ғалабага эришди.
Лондон дербисида ҳисобни 38-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Огбонна очиб, жамоасини танаффусга ғолиб сифатида олиб чиқди.
Аммо, иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида Мартинелли мувозанатни тиклаган бўлса, 66-дақиқада Пепе, 69-дақиқада эса Обамеянг гол уриб, Юнгберг қўл остида «Арсенал»га дастлабки ғалабани тақдим этишди.
Ушбу ғалабадан сўнг, «Арсенал» очколар сонини 22тага етказиб, турнир жадвалида 9-ўринга кўтарилган бўлса, «Вест Ҳем» 16-ўринда қолди.
Қайд этиш жоиз, бу «Арсенал»нинг октябрь ойидан буён Премьер-лигадаги дастлабки ғалабаси бўлди. «Канонирлар» 7 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйишди.
АПЛ. 16-тур. 9 декабрь (душанба)
Вест Ҳэм – Арсенал 1:3
Голлар: 1:0 – 38 Огбонна, 1:1 – 60 Мартинелли, 1:2 – 66 Пепе, 1:3 – 69 Обамеянг.
Вест Ҳэм – Мартин, Фредерикс, Бальбуэна, Крессуэлл (Масуаку, 51), Огбонна, Снодграсс (Холланд, 78), Райс, Антонио, Нобл, Фелипе Андерсон (Аллер, 70), Форнальс.
Арсенал – Лено, Чемберс, Тирни (Колашинац, 29), Папастатопулос, Мэйтленд-Найлз, Жака, Торрейра, Пепе, Ўзил, Мартинелли, Обамеянг.
Мавзуга оид

13:53 / 10.03.2025
«Реал» «Барса»га етиб олди, «Рома»да ғалабали серия. Кун ўйинлари

12:16 / 05.03.2025
Мадрид дербисида шедевр голлар, «Арсенал»да рекорд ҳисоб. ЕЧЛда кун ўйинлари

12:35 / 23.02.2025
«Арсенал» пойгадан чиқмоқда, «Барселона» реванш олди. Кун ўйинлари

10:26 / 20.02.2025