Bloomberg миллиардерлар рейтингида Билл Гейтс етакчи бўлди
«Майкрософт» компанияси асосчиси Билл Гейтс Bloomberg Billionaires Index рейтингида биринчи поғонадан жой олди.

Фото: Reuters
Айни вақтда Гейтснинг бойлиги 110 млрд доллар деб баҳоланмоқда, Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги эса 109 млрд доллар.
Жаҳоннинг энг йирик миллиардерлари бешлигига, шунингдек Louis Vuitton Moët Hennessy президенти Бернар Арно ($103 млрд), инвестор Уоррен Баффетт ($86,6 млрд) ва Facebook асосчиси Марк Цукерберг ($74,5 млрд) кирди.
Безос Forbes талқинига кўра, 2017 йил натижалари бўйича биринчи ўринга жойлашганди. Ўшанда у рейтинг етакчиси Гейтсни иккинчи ўринга тушириб юборган ва бойлиги 100 млрд долларга етган биринчи бизнесменга айланганди.
Мавзуга оид

23:19 / 01.03.2025
Билл Гейтс келгуси авлодлар дуч келадиган 4 та асосий муаммони санади

17:20 / 10.12.2024
Билл Гейтс миллиардер бўлишда ёрдам берган болалигидаги одати ҳақида айтиб берди

23:20 / 03.10.2024
Билл Гейтс сунъий интеллект олдидаги учта асосий қўрқувини айтди

07:45 / 07.08.2024