ЦСКА Шомуродов учун янги нарх таклиф этди

Фото: KUN.UZ
“Ростов” ҳужумчиси қишки трансферлар ойнаси вақтида клубини ўзгартириши мумкин.
“Матч” ТВ сайтининг ёзишича, Москванинг ЦСКА клуби 24 ёшли ўзбекистонлик форвард учун 5 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлашга тайёр.
2017 йилдан буён “Ростов” шарафини ҳимоя қилиб келаётган Шомуродовнинг амалдаги шартномаси 2024 йилгача тузилган бўлиб, “Трансфермаркет”га кўра, унинг трансфер баҳоси айни дамда 2,5 миллион еврони ташкил этади.
Элдор жорий мавсумда 18 учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Ҳужумчи Ўзбекистон терма жамоаси сафида ҳам жами 40 ўйинда 16 та гол киритишга эришган.
Мавзуга оид

05:16 / 07.03.2025
Европа Лигаси. Шомуродовнинг голи «Рома»га ғалаба келтирди ва бошқа натижалар

13:10 / 03.03.2025
«Барселона»дан яна голлар ёмғири, «МЮ»да яна мағлубият. Кун ўйинлари

20:35 / 01.03.2025
Элдор Шомуродов – илк бор «Рома»да ойнинг энг яхши футболчисига айланди

23:40 / 26.02.2025