Жамият | 10:20 / 01.11.2019
3524
4 дақиқада ўқилади

Давлат экология қўмитаси Қўштепадаги чиқиндихона юзасидан муносабат билдирди

29 октябрь куни Kun.uz’да «Машиналар бу ердан ойналарини ёпиб ўтади» — Қўштепада аҳоли заҳарли тутун ичида яшамоқда сарлавҳали материал эълон қилинганди. Давлат экология қўмитаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Вилоят «Тоза ҳудуд» ДУК Фарғона шаҳар филиалига қарашли бўлган, Фарғона тумани «Саткак» қишлоғи ҳудудидаги марказий чиқиндихонанинг умумий майдони 72 гектардан иборат. Аҳоли яшаш ҳудудидан 1,5 км узоқликда жойлашган. Кириш эшиги ўрнатилган ва чиқиндихонанинг олд томони бетон девор билан тўлиқ ўралган. 

Марказий чиқиндихонада 6 нафар ходим (3 нафар қоровул, 1 нафар назоратчи, 1 нафар бульдозер ҳайдовчиси, 1 ишчи) фаолият кўрсатиб, олиб келинган чиқиндиларни тартибга келтириш ва тегишли тартибда рекультивация қилиш ишларини доимий олиб бориш учун 1 дона бульдозер махсус техникаси бириктирилган. 

Марказий чиқиндихонага 40 йил давомида Фарғона шаҳридан чиққан 1,6 млн тонна маиший чиқинди олиб келинган бўлиб, улар ҳажмининг ортиши ва чиқиндининг табиий чириши натижасида улардан ажралиб чиқаётган газлар куннинг иссиқ пайтида табиий аланга олиб ёниш ҳолатлари юзага келмоқда.

Узоқ йиллар давомида йиғилиб қолган катта ҳажмдаги чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг амалий имконияти мавжуд эмаслиги сабабли Давлат экология қўмитаси томонидан чиқинди полигонини ёпиш, рекультивация қилиш ва чиқинди газидан электр энергиясини олиш лойиҳаси учун хорижий инвесторларни жалб қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Салбий ҳолатлар содир бўлишининг олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси президентининг «2019–2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги 4291-сонли қарори қабул қилинганди.

Стратегияга асосан, ҳудудларда мавжуд 221та маиший чиқинди полигонини мақбуллаштириш ва 59та мавжуд полигонларни замонавий талаблар асосида реконструкция қилиш тадбирларини амалга ошириш учун дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 1 млрд АҚШ доллари талаб этилмоқда.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар инвестиция ва хорижий молия институтларининг кредит ва грант, давлат бюджети ҳамда Давлат экология қўмитасининг фонд маблағларини жалб қилиш эвазига амалга оширилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, бугунги кунда ушбу чиқинди полигонини ўрнатилган меъёр ва талаблар асосида сақлаш ҳамда юқоридаги аниқланган ҳолатларни бартараф этиш бўйича вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда вилоят «Тоза ҳудуд» ДУК томонидан тезкор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида 550 м2 майдондаги тартибсиз ташланган чиқинди уюмлари текисланиб, устки қисми тош шағал билан кўмилиб утилизация қилинди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган камчиликлар ва аҳолининг норозилигига сабаб бўлган, ўз ишига масъулиятсизлик билан муносабатда бўлган чиқиндихона ёнғин хавфсизлиги бўйича масъул ходим Д. Жўрабоев билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Ўзига бириктирилган вазифасига эътиборсизлик билан қараган чиқиндихона ишчиси И. Иззатуллаевга нисбатан МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан энг кам иш ҳақининг 3 баробари - 669 000 сўм (олти юз олтмиш тўққиз минг) миқдорида жарима қўлланди.

Шунингдек, бундай ҳолатларни қайта такрорламаслик юзасидан марказий чиқиндихонанинг барча масъул ходимлари қатъий огоҳлантирилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!