Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ уйғурлар мавзусида бонг уришда давом этади – Помпео

Фото: How Hwee Young
АҚШ Хитойда «инсон ҳуқуқларининг қўпол тарзда бузилиши» мавзусини кўтариб чиқишда давом этади, деб маълум қилди Қўшма Штатлар давлат котиби Майк Помпео.
«Уйғур миллатининг бирлигига путур етказилаётгани ҳақида бонг уришда давом этамиз. Умид қиламизки, Хитой ўз муносабатини ўзгартиради. Бу –инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда поймол этилишигина эмас. Воқеаларнинг бундай ривожи Хитойнинг фойдасига ишлайди, деб ўйламайман», – деди Помпео Американинг PBS телеканалига берган интервьюсида.

Фото: REUTERS/Erin Scott
Хитой ғарбидаги ҳолат учун республика раиси Си Цзиньпин масъулми, деган саволга Помпео: «Танк взводининг командири ёки кичик бизнес раҳбари каби, Си Цзиньпин ҳам унинг номидан қандай иш олиб борилаётгани учун масъулдир», деб жавоб берди.
Қайд этиш керак, Хитой ҳукуматининг мусулмонларга нисбатан сиёсати учун жазо сифатида АҚШ шу ҳафтада Хитойнинг сунъий онг устида иш олиб бораётган йирик стартапларини қора рўйхатга киритди. Бундан ташқари, америкаликлар Шинжон вилоятидаги мусулмонларнинг тутқунликда ушлаб турилиши ёки уларнинг камситилиши учун жавобгар деб ҳисобланган Хитой ҳукумати ва коммунистик партияси расмийларига нисбатан виза чекловларини жорий этди.
Майк Помпео якшанба куни барча давлатларни Хитойнинг уйғурларни «қайта тарбиялаш» талабини қоралашга чақирган, Пекиннинг Шинжондаги сиёсатини «ўз фуқароларини йўқ қилишга қаратилган уриниш» деб баҳолаган эди.
БМТ экспертлари ва инсон ҳуқуқлари фаоллари Хитойнинг узоқ ғарбий вилоятида уйғур миллатига мансуб, ислом динига эътиқод қилувчи камида 1 миллион киши тутқунликда ушлаб турилиши ҳақида айтиб келади.
Расмий Пекин бу иддаоларни рад этган ва Шинжондаги вазият мамлакатнинг ўз ички иши эканини билдирган.
«АҚШ томони Хитойнинг Шинжондаги сиёсатини диний эркинлик ва инсон ҳуқуқлари жиҳатдан танқид остига олиб, шубҳа билдиряпти ҳамда асоссиз, хато ва фактларга қарама-қарши хулоса чиқармоқда. Хитой бундан жиддий норозилиги ва қатъиян қаршилигини билдиради», – деганди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Гэн Шуан Пекиндаги матбуот анжуманида.
Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси ҳам сешанба куни баёнот билан чиқиб, АҚШнинг виза санкцияларини қоралади ва Американинг инсон ҳуқуқлари бузилишига оид айбловлари «Хитой ички ишларига аралашиш мақсадида тўқиб чиқарилгани»ни билдирди.
15 ойдан буён Қўшма Штатлар билан чигал савдо урушига кириб қолган Хитой, шунингдек, АҚШни Ҳонгконгдаги намойишларни қўллаб-қувватлашда, бу орқали мамлакат суверенитетига дахл қилишга уринишда ҳам айблаб келади.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

22:48 / 19.07.2025
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади

20:19 / 19.07.2025
Air China Ўзбекистонга биринчи парвозни амалга оширди

23:43 / 18.07.2025
Трамп Путин ва Си билан Хитойда, Украина бўйича «дедлайн» кунида учрашиши мумкин

22:58 / 18.07.2025