3 ҳафта аввал вафот этган Роберт Мугабе дафн этилди

Фото: AFP
3 ҳафта аввал вафот этган Зимбабвенинг собиқ президенти Роберт Мугабе пойтахт Хараредан 90 км узоқликда жойлашган она қишлоғи Кутамада дафн этилди.
Маросимда марҳумнинг яқинлари иштирок этиши кўзда тутилган бўлса-да, собиқ президент билан видолашгани бир неча юзлаб одамлар келган. Маросимда ҳокимиятнинг бирор вакили иштирок этмаган.
Мугабенинг дафн этилиши борасида унинг яқинлари ва ҳокимият ўртасида баҳс юзага келган. Ҳокимият марҳумнинг Хараредаги қаҳрамонлар хиёбонида дафн этилишини истаган. Бироқ Мугабенинг яқинлари уни она қишлоғида дафн этишни талаб қилишган.
Мугабе 6 сентябрда 95 ёшида Сингапурдаги шифохонада вафот этганди. У мамлакатни 30 йил давомида бошқариб келган. 2017 йил мамлакатда юз берган ҳарбий тўнтарувдан кейин ҳокимиятдан четлатилган.
Мавзуга оид

22:26 / 02.01.2025
Зимбабведа 8 ёшли бола шерлар яшайдиган қўриқхонада беш кун қолиб кетди

21:09 / 01.01.2025
Зимбабведа ўлим жазоси расман бекор қилинди

00:19 / 06.11.2024
Зимбабве полициясига хизмат вақтида мобил телефондан фойдаланиш тақиқланди

20:55 / 14.09.2024