Петербургда Ўзбекистон фуқаросига суиқасд қилишда гумонланганлар ҳибсга олинди

Санкт-Петербургнинг Красногвардейск суди миллий адоват негизида Ўзбекистон фуқаросини ўлдирмоқчи бўлганликда гумон қилинган Роман Кулев ва Владислав Смоликовни ҳибсга олди. Гумонланувчилар асли москваликлар бўлиб, Кулев Бауман номидаги Москва давлат техника университетининг 6-босқичида ўқийди, Смоликов эса ишсиз. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар берди.
Тергов версиясига кўра, 16 сентябрда Кулев ва Смоликов Ўзбекистоннинг 1987 йилда туғилган фуқаросига тажовуз қилишган. Смоликов жабрланувчининг юзига кўзни ёшлатувчи газ пуркаганликда ва кўкрагига камида икки марта пичоқ билан зарба берганликда айбланмоқда. Шундан кейин Кулев жабрланувчини итариб, юзига кўзни ёшлатувчи модда пуркаб, пичоқ билан зарба берган. Ўзбекистонлик тирик қолиб, шифохонага етказилган.
Гумонланувчилар 17 сентябрда қўлга олинган. Таъкидланишича, улар айбларини тан олишмаяпти ва кўрсатмалар беришдан бош тортишмоқда. Россия тергов қўмитасида маълум қилинишича, гумонланувчилар миллатчи қарашларга эга бўлиб, уларнинг ирқчилик ва миллий адоват негизида содир этилган бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид

12:26 / 22.02.2025
Петербургдаги қурилиш майдонида ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди

17:23 / 01.02.2025
Қозоғистонда халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди

13:18 / 24.12.2024
Россиядаги ёнғинда Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси ҳалок бўлди

23:10 / 23.12.2024