Темир йўл бекати ёнида рафиқасига жароҳат етказган шахс ушланди

2019 йил 26 август куни Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида яшовчи 27 ёшли Ф.Ж. Водий кўчасида жойлашган “Рапқон” темир йўл бекати ёнида оилавий жанжал оқибатида 28 ёшли рафиқаси Р.А.нинг қорин ва юз қисмига уриб-тепиб, жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Р.А. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ф.Ж. ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

10:10 / 05.03.2025
Солиқ, божхона, банк ходимлари, ҳоким ўринбосари ва тадбиркорлардан иборат жиноий гуруҳ аниқланди

13:45 / 04.03.2025
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда

11:22 / 27.02.2025
Ўзбекистонда ҳар 100 минг аҳолига қарийб 200 тадан содир этилган жиноятлар тўғри келди

08:13 / 27.02.2025