Жаҳон | 00:12 / 14.06.2019
9475
1 дақиқада ўқилади
Путин ғалабанинг 75 йиллигига медал таъсис этиш ҳақида фармон қабул қилди

Фото: РИА Новости
Россия президенти Владимир Путин Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига юбилей медалини таъсис этиш ҳақида фармон қабул қилди.
Медал билан Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, фронт ортида меҳнат қилганлар, партизанлар, концлагерларнинг собиқ асирлари ва урушдаги ғалабага ҳисса қўшган бошқа шахслар мукофотланади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги нишонланади.
Мавзуга оид

22:24
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

20:30 / 11.03.2025
Путин музокараларда ён бериш ниятида эмас — ғарб махсус хизматлари

01:44 / 08.03.2025
«Унинг ўрнида ҳар ким ҳам шу ишни қилган бўларди» — Трамп Украинани бомбардимон қилаётган Путин ҳақида

21:46 / 07.03.2025