Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимини ишдан олди

Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилиши давомида Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими Собир Муродов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи маҳсулот Республикадаги ўртача даражадан паст бўлгани учун Президент топшириғига кўра, Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди», дейилади хабарда.
Президент вилоятнинг бошқа туманларидаги аҳволни ҳам танқид қилган.
«Қуйи Чирчиқ, Бекобод, Оҳангарон, Бўка...
Аҳоли яшаш шароити республикага нисбатан 3 баравар кам. Вилоятда 121 минг киши ишсиз, 117 минг киши хорижда - ишлагани кетган, 137 минг ёш иқтисодий оғир аҳволда.
117 минг киши - хорижда. Шулар биздан розими? Онаси ҳар куни боласини дуо қилмагани учун биздан розими?
Нуронийлар гапирмайди. «Бағрикенгмиз, бағрикенгмиз...» гапиринглар. Аччиқ-аччиқ қилиб гапиринглар...», деган президент.
Собир Муродов 2018 йилнинг февралида Ботир Раҳимов ўрнига Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими лавозимида иш бошлаганди. Ботир Раҳимов эса 2017 апрелидан туманга раҳбарлик қилганди.
Энди туманга ким янги ҳоким бўлиши ҳозирча маълум эмас.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси» финалда даҳшатли «ПСЖ»ни йирик ҳисобда енгди
Спорт | 02:13
-
Янник Синнер Алкарасни мағлуб этди ва биринчи марта Уимблдон ғолибига айланди
Спорт | 00:44
-
Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқхонадан қочиб кетди
Жаҳон | 23:47 / 13.07.2025
-
Нигерия собиқ президенти Муҳаммад Бухорий вафот этди
Жаҳон | 23:01 / 13.07.2025
Мавзуга оид

16:44 / 09.07.2025
Тошкент вилоятидан қатновчи автобуслар йўналиши пойтахт ичкарисигача узайтирилади

11:31 / 16.06.2025
Ижтимоий тармоқлардаги энг кўп мурожаатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ва суд, ҳокимликларга тўғри келади - Президент

11:25 / 16.06.2025
“Халқ назорати” электрон портали бутун республикада ишга туширилади

11:14 / 16.06.2025