Табиблар тиббий маълумотга эга бўлмаса ҳам ишлаш ҳуқуқини олди

Фото: Pinterest
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги 265–I-сонли Қонунининг 41-моддасига (Тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилди:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди:
«Тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар ҳам Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус комиссиянинг хулосаси асосида халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўладилар»;
иккинчи – олтинчи қисмлар тегишинча учинчи – еттинчи қисмлар деб ҳисобланади.
Мавзуга оид

09:52 / 21.02.2025
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилди

23:17 / 13.02.2025
Ўзбекистонда пенсияни аризасиз — автоматик тарзда тайинлаш тизимига ўтилади

12:15 / 06.02.2025
2024 йилда 60 мингдан ортиқ норасмий тадбиркор қонунийлаштирилди

11:58 / 30.01.2025