Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлиги ери олиб қўйилган фермер аёл бўйича маълумот берди
Адлия вазирлиги томонидан Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида фаолият юритиб келаётган “Холбуви опа барака” МЧЖ раҳбари Холбуви Тангированинг ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлаётган муаммоси ўрганилди.
Ўрганиш ишлари натижасида Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг 2018 йил 19 июндаги 1251-сон қарорига асосан фуқаро Холбуви Тангировага 124.0 гектар ер майдони ажратилганлиги аниқланди. Ушбу қарорга асосан “Холбуви опа барака” фермер хўжалиги ташкил этилиб, туман давлат хизматлари маркази томонидан 2018 йил 28 июнда 618819-сон реестр рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
2018 йил декабрь ойида фуқаро Холбуви Тангирова таъсисчилигида “Холбуви опа барака” МЧЖ ташкил этилган ҳамда туман давлат хизматлари маркази томонидан 2018 йил 6 декабрда 631664-сон реестр рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Ажратилган 124.0 гектар ер майдони МЧЖга бириктирилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 974-сон “Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “TASHKENT COTTON TEXTILE CLUSTER” МЧЖга пахта хомашёси, бошоқли дон ва бошқа маҳсулотларни, шунингдек, чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотлари етиштиришни ташкил қилиш учун Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида доимий эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш ҳуқуқи билан 35,4 минг гектар суғориладиган ер ва 3,1 минг гектар балиқчилик кўллари ажратилиши белгиланган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 974-сон, Тошкент вилояти ҳокимининг 2018 йил 3 декабрдаги 926-сон қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан Қуйи Чирчиқ туман ҳокимининг 2018 йил 10 декабрда 2245-сон ҳамда 2019 йил 23 январда 91-сон қарорлари қабул қилинган.
Туман ҳокимининг 2019 йил 23 январда 91-сон қарорига асосан “TASHKENT COTTON TEXTILE CLUSTER” МЧЖ таркибига кирадиган агросаноат корхоналарга 37.182 гектар ер майдони ажратилган.
Бунинг оқибатида, фуқаро Холбуви Тангировага қарашли 124.0 гектар ер майдони “TASHKENT COTTON TEXTILE CLUSTER” МЧЖга ўтказилган.
Бироқ фуқаро Холбуви Тангировага етказилган зарар қопланмасдан қолган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 86-моддаси, 5-бандида зарарнинг ўрни олиб қўйилаётган ер участкалари ажратиб бериладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан, шунингдек фаолияти ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланишига ёки яқин атрофдаги ерларнинг сифати ёмонлашувига олиб борган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши белгиланган.
Ҳозирги кунда Тошкент вилояти савдо-саноат палатаси томонидан фуқаро Холбуви Тангировага етказилган зарарни ундириш юзасидан Иқтисодий ишлар бўйича Қуйи Чирчиқ туманлараро судига даъво аризаси киритилган ҳамда суднинг 2019 йил 6 майдаги 4-1103-1901/779-сонли ажримига асосан ишни кўриб чиқиш 22 май куни соат 12:35га белгиланган, дейилади вазирлик хабарида.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00
-
Зомин қозон патири географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди
Жамият | 19:14
-
Чиқиндидан қарзи борлар 1 августдан бошлаб свет учун пул тўлолмайди
Ўзбекистон | 19:07
-
Чорвоқ бўйида курорт шаҳарча қуришмоқчи. Бу – Ўзбекистон табиатига хавфми?
Ўзбекистон | 18:59
Мавзуга оид

16:39 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?

19:24 / 05.07.2025
Фермерларни янги жазо ва мажбуриятлар кутмоқда. Қонун лойиҳаси депутатлар баҳсига сабаб бўлди

09:33 / 12.06.2025
“Ташқи босим орқали фермерларни ердан маҳрум қилишга уриниш қонунчиликка мутлақо зид” – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

10:03 / 01.05.2025