Каримов Фонди Наврўз шодиёналари акс этган ноёб видеолавҳаларни эълон қилди
Каримов Фонди Наврўз шодиёналари акс этган ноёб видеолавҳаларни эълон қилди. Бу ҳақда Фонднинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилган.
Қайд этилишича, ушбу видеолавҳаларда Тошкент марказида жойлашган Халқлар дўстлиги майдонида 1993 йилнинг март ойида, яъни Мустақилликка эришилгандан бир ярим йил ўтиб бўлиб ўтган Наврўз шодиёналари тасвирланган.
«Ислом Каримов совет иттифоқи республикалари раҳбарлари орасида биринчи бўлиб Наврўзни давлат байрами дея эълон қилган эди», - дейилади Фонд хабарида.
Маълум қилинишича, ЎзССР президентининг 1990 йил 3 майдаги қарори билан Наврўз умумхалқ байрами, 21 март эса дам олиш куни дея эълон қилинган.
Бундан олдин, Тошкент шаҳрида Наврўз байрами тадбирларини ўтказиш дастури эълон қилинганди.
Мавзуга оид

16:00 / 03.03.2025
Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?

17:09 / 22.02.2025
Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш тўғрисида президент қарори имзоланди

08:36 / 23.03.2024
Навоийда Наврўз кунлари уруш қаҳрамонлари йўқланди

10:25 / 19.03.2024