Ҳиндистон Покистон билан зиддиятга воситачилар жалб этилишига қарши чиқди

Фото: Narinder Nanu—AFP/Getty Images
Ҳиндистоннинг Россиядаги элчиси Бала Венкатеш Варма сўзларига кўра, Ҳиндистон Покистоннинг инқирозни ҳал қилишга воситачиларни жалб этиш тўғрисидаги таклифини қабул қилишни хоҳламайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирча ҳеч бир мамлакат Ҳиндистон ҳамда Покистон ўртасидаги можарони ҳал қилишда воситачилик қилиш таклифи билан чиқмади.
«Мен шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, воситачилик тўғрисида расмий таклифни олганимиз йўқ. Агар, бу ҳаттоки рўй берадиган бўлса ҳам, биз уни қабул қилмаймиз», - дея қўшимча қилиб ўтди Варма.
Унинг қайд этишича, террорчилик гуруҳларига қарши жиддий чоралар кўриш зарурдир. Элчининг фикрига кўра, бунинг учун Покистон мулоқот қилишга қадам қўйиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги янги отишма оқибатида тўрт киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид

10:23
Покистонда жангарилар йўловчи поездини ўққа тутди ва одамларни гаровга олди

17:28 / 04.03.2025
Ҳиндистон-Ўзбекистон транспорт йўлаги Қозоғистонгача узайтирилди

20:26 / 03.03.2025
Камбағалликни қисқартиришда Ҳиндистон тажрибаси: муқобил йўл топилди

12:40 / 03.03.2025