Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига янги раҳбар тайинланди

Фото: Facebook /sardor.kariev
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига янги директор тайинланди.
Ҳукумат қарори билан Сардор Хикматович Кариев ушбу агентлик директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

У бу лавозимда 2018 йилнинг 12 февралидан буён ишлаб келаётган Азиз Рустамович Абдуллаев ўрнида иш бошлади.
Сардор Кариев Вестминстер университетини «бизнес бошқаруви» йўналишида, Ўзбекистон Миллий университетини «бизнес ҳуқуқ» йўналишида тамомлаган. У 2005 йилдан буён тиббий препаратлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Jurabek Laboratories қўшма корхонасини бошқариб келаётганди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги 2017 йилнинг ноябрида ташкил этилганди.
Мавзуга оид

20:52 / 21.06.2024
“Сардор Кариев озодликка чиқишига қаршилигимиз йўқ” — апелляция судида жабрланувчилар тингланди

10:52 / 08.06.2024
“Ҳиндистон дориларига импортни вақтинча чеклаш орқали муаммога халқаро ташкилотлар эътиборини қаратиш зарур” – адвокат

17:04 / 13.05.2024
Сардор Кариевнинг онаси “Док-1 Макс”дан жабрланганларга 75 млрд сўм маблағни тўлаб беришга тайёрлигини билдирди

16:38 / 26.02.2024