Порошенко сайлов кампаниясига 2,5 млн доллардан ортиқ пул сарфлаб бўлди

Фото: РИА Новости
Иккинчи марта давлат раҳбари лавозимига номзодини қўйган Украина президенти Пётр Порошенко сайлов кампаниясига 70 миллион гривен (2,5 миллион доллардан ортиқ) маблағ сарфлади, у кампанияни ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирмоқда. Бу ҳақда президент штаби вакили Олег Медведев маълум қилди.
"Айни пайтда кампания учун 70 миллион гривен сарфланди. Жами қанча маблағ сарфланиши ҳозирча аниқ эмас", - деди Медведев. Унинг сўзларига кўра, Порошенко ўз сайлов кампаниясини ўзи молиялаштирмоқда.
Украина президент сайлови 31 мартда бўлиб ўтади. Президентликка жами 44 киши ўз номзодини қўйган.
Мавзуга оид

10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади

15:47 / 18.10.2021
МСК 3 кун давомида қанча сайловчи муддатдан аввал овоз берганини маълум қилди

12:39 / 18.10.2021
Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг ишончли вакиллари ўртасида теледебат ўтказилади

11:31 / 18.10.2021