Дайвернинг муз остида сузиши видеоси интернетда оммалашди

Фото: jan.kepic
Чехиялик фридайвер Петр Капоуннинг Милада кўлини қоплаган шаффоф муз остида сузиб ўтиши интернет аҳлини лол қолдирди. Бу ҳақда ViralHog нашри хабар берди.
Дайвер музда ҳосил қилинган иккита махсус ўйиқ орасидаги 10 метрдан кўпроқ масофани совуқдан сақловчи махсус кийимсиз сузиб ўтган.
Дайвернинг муз остида сузиши видеоси музнинг мутлақ шаффофлиги сабабли янада жозибадор чиққан.
Фридайвинг нафасни ушлаган ҳолда сув остида сузиш тури ҳисобланади.
Мавзуга оид

13:34 / 07.03.2025
Денгиз музликларининг майдони тарихий минимумгача қисқарди

23:44 / 05.03.2025
Доғистонда бола кўтарган аёлнинг бошига муз қулаб тушди (видео)

00:43 / 13.09.2024
Аляскада круиз кемаси улкан муз бўлаги билан тўқнашиб кетди

13:56 / 16.03.2024