ИИВ автотранспорт воситалари бўйича эслатма билан чиқди

Иллюстратив фото
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган низомга асосан, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари, шунингдек, троллейбуслар ва трамвайлар мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ушбу низом билан юридик шахсларга қарашли бўлган автомототранспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача, жисмоний шахсларга қарашли бўлган автомототранспорт воситаларининг техник кўриги эса 1 январдан 31 августгача ўтказилади.
«Унутманг, йўловчи ташувчи ва хавфли юкларни ташувчи транспорт воситалари бир йилда икки марта, биринчи босқич 1 мартдан 30 июнгача, иккинчи босқичда эса, 1 сентябрдан 31 октябргача мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.
Автомототранспорт воситангизни мажбурий техник кўрикдан белгиланган вақтда ўтказишни унутманг, чунки техниканинг созлиги хавфсизлик гаровидир», - дейилади ИИВ хабарида.
Мавзуга оид

14:03 / 13.01.2025
Импорт автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш вақти 20 дақиқадан 15 дақиқагача қисқартирилади — UzTest

08:30 / 02.11.2024
Автотранспортнинг вазни ва ҳажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади

17:55 / 28.09.2024
“Тўловлар бир хил бўлгач, шароит ҳам бир хил бўлиши керак эмасми?” – Наманганда ҳайдовчилар “МРО” аҳволидан норози

10:00 / 17.07.2024