NASA сунъий йўлдоши Ердан 23 марта оғирроқ бўлган экзосайёрани топди

Фото: NASA / Goddard Space Flight Center
NASA’нинг TESS сунъий йўлдоши Қуёш тизимидан ташқарида учта тасдиқланган экзосайёрани аниқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, аниқланган сайёралардан бири Ердан ҳажм бўйича уч баробар катта ҳамда 23 марта оғирроқ келади.
Таъкидланишича, HD 21749b сайёраси Ердан 53 ёруғлик йилида жойлашган.

Шу билан бирга, унинг юзасидаги ҳарорат Цельсий бўйича 150 даражага етади.
Аввалроқ, SpaceX космосга экзосайёралар учун телескоп-овчи учиргани ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Хитой космик аппарати Ойнинг тескари томонига қўнганди.
Мавзуга оид

18:13 / 02.03.2025
Хусусий компанияга тегишли космик аппарат илк бор Ойга қўнишни амалга оширди

14:06 / 27.02.2025
NASA миссияси доирасида Ойга қўниш модули учирилди

21:59 / 24.02.2025
NASA ва SpaceX хавфли астероидларни кузатувчи телескопни учиради

17:07 / 19.02.2025