Россиялик қўшиқчи Крис Кельми вафот этди

Фото: РИА Новости/Екатерина Чеснокова
Россиялик таниқли қўшиқчи ва бастакор Крис Кельми 1 январда Москва вилоятидаги дала ҳовлисида вафот этди. Қўшиқчи 64 ёшда бўлган.
Таъкидланишича, қўшиқчининг танасида зўравонлик аломатлари бўлмаган. Шифокорларнинг маълум қилишича, қўшиқчининг ўлимига юрак тўхташи сабаб бўлган.
Кельми ўзини ёмон ҳис қилгач, тез ёрдамда шифохонага етказилган, бироқ у ерда шифокорлар қўшиқчининг вафот этганини қайд қилишган.
Крис Кельмининг асл исми Анатолий Арьевич Кельми бўлиб, “Високосное лето” ва “Рок-Ателье” каби гуруҳларга асос солган. У ижро этган қўшиқлардан энг машҳурлари “Замикая круг”, “Ночное рандеву” ва “Усталое такси” кабилар ҳисобланади.
Мавзуга оид

11:42 / 29.06.2024
Spotify санкциялар остида қолган россиялик қўшиқчилар аккаунтини ўчириб ташлади

23:39 / 01.07.2020
Эфиопияда машҳур қўшиқчи ўлимидан кейин юз берган тартибсизликларда 81 киши ҳалок бўлди

16:08 / 20.02.2017
Серқирра Бердимуҳамедов: Туркманистон президенти навбатдаги китобини тақдим қилди

08:20 / 26.12.2016