Қирол юбилейи: Шумахер - 50 ёшда

Фото: Mark Thompson/Getty Images
«Формула-1»нинг бошқа кўплаб юлдузлари каби, афсонавий пойгачи Михаэль Шумахер ҳам қачонлардир картинг чемпионатларида иштирок этишдан ўз фаолиятини бошлаган. Бироқ, камдан-кам картингчилар «Формула-1»нинг етти карра ғолибига айланади. Шумахер «Беннетон» таркибида иккита чемпионликни қўлга киритди, сўнг «Феррари»га ўтиб, бу жамоада 13 йил қолиб кетди. Шу вақт мобайнида у Италия жамоасини Конструкторлар кубогидаги ғалабага олиб келди ҳамда шахсий ҳисобда бешта ғалаба келтирди.
2006 йилда германиялик фаолиятини якунлашга қарор қилди, сабаби энди мотивация топишда қийналар ва нисбатан ёш рақобатчилар билан курашиш тобора мураккаблашиб борарди. Бироқ, 2009 йилда «Мерседес» жамоаси уни пойгаларга қайтишга таклиф этди. Шумахер уч йиллик шартнома имзолади ва охиригача ишлади, лекин катта танаффусдан кейин жиддий ютуққа эриша олмади: фақат бир марта муваффақият қозонди. 2012 йилда пойгачи спортни якуний тарзда тарк этди. Кўп ўтмай у билан фожиа юз берди: 2013 йил 29 декабрь куни, тоғ чанғисида учиш пайтида у трассадан ташқарига чиқиб кетди ва боши билан қояга бориб урилди. Ўлимдан уни фақат шлем қутқариб қолди, бош кийими иккига бўлиниб кетганди.
Шумахер қон қуйилиш билан кечган жуда оғир бош мия жароҳатини олди, икки марта жарроҳлик амалиётидан ўтказилди, бир неча ой кома ҳолатида бўлди. Швейцариядаги ўз уйида бир неча йил давомида спортчи тикланмоқда. ОАВ маълумотига кўра, Михаэль ҳозирда тўшакка михланмаган ва ўпкага сунъий тарзда ҳаво юбориш эҳтиёжи йўқ. Бироқ, бу маълумотнинг расмий тасдиғи йўқ. 3 январь куни афсонавий пилот 50 ёшга кирди.

Фото: Pascal Deschamps/Reuters

Фото: Giampiero Sposito/Reuters

Фото: GERHARD GRADWOHL/AP

Фото: Reuters

Фото: ERCOLE COLOMBO/AP

Фото: Daniel Maure/AP

ёпилиш маросимида
Фото: Lionel Cironneau/AP

Фото: Alessandro Garofalo/Reuters

Михаэль Шумахер ўртоқлик учрашуви вақтида
Фото: AP

Фото: CHRISTOF STACHE/AP

эришган
Фото: ECKEHARD SCHULZ/AP

синфидаги жаҳон чемпиони Деймон Хилл
Фото: Stefano Rellandini/AP

Фото: LUCA BRUNO/AP

Фото: Reuters

Фото: Emmanuel Foudrot/Reuters

Мавзуга оид

17:07 / 25.11.2024
Ферстаппен қаторасига тўртинчи марта «Формула-1» пойгалари чемпиони бўлди

23:50 / 07.10.2023
Ферстаппен қаторасига учинчи марта Формула-1 бўйича жаҳон чемпиони бўлди

11:13 / 21.11.2022
Тўрт карра жаҳон чемпиони Себастян Феттел «Формула-1»даги фаолиятини якунлади

20:23 / 12.12.2021