Афғонистонда “Толибон”нинг 37 жангариси терактга тайёрланаётганда портлаб кетди

Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида “Толибон”нинг 37 жангариси теракт учун тайёрланаётган миналаштирилган автомобилнинг портлаши натижасида ўлди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги маълум қилди.
“Толиблар автомобилни теракт учун тайёрлаётган бўлган. Портлаш оқибатида 37 толиб ўлган”, дейилган хабарда.
Қандаҳор губернатори маъмурияти вакили Азиз Аҳмад Азизийнинг маълум қилишича, автомобил жангариларнинг Маруф туманидаги машғулот лагерида портлаган. Азизийнинг айтишича, портлаш оқибатида яна кўплаб толиблар яраланган.
Мавзуга оид

18:53 / 05.03.2025
Трамп афғонистонлик «Бош террорчи» ҳибсга олинганини эълон қилди

17:10 / 04.03.2025
“Толибон”нинг Қўштепа канали. Бунинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади?

10:36 / 03.03.2025
Ўзбекистон ва Афғонистон ўзаро савдо ҳажмини 3 млрд долларга етказмоқчи

17:11 / 24.02.2025