Ҳусийлар Яманда араб коалициясига ҳужумлар тўхтатилгани ҳақида эълон қилди

Фото: AP Photo / Hani Mohammed
«Ансарулла» ҳаракатидан бўлган исёнчи ҳусийларнинг маълум қилишича, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва уларнинг Ямандаги иттифоқчиларига ҳужумлар тўхтатилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, ҳусийлар ракеталар ва учувчисиз учар қурилмалар ёрдамида амалга оширилувчи ҳужумларни тўхтатган.
Таъкидланишича, исёнчилар «адолатли тинчликка эришишга» тайёр эканликларини ҳам билдиришди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Яман можаросидаги иштироки Эрон билан урушга олиб келиши мумкинлиги айтилганди.
Мавзуга оид

10:51 / 20.01.2025
Ямандаги ҳусийчилар 200 млрд долларлик иқтисодий зарар келтирди

17:31 / 07.01.2025
АҚШ Гуантанамодаги 11 нафар маҳбусни озод этди

15:59 / 01.01.2025
АҚШ ва Британия Яман пойтахти Санога 6 марта ҳаво ҳужуми уюштирди

22:15 / 26.12.2024