Грузиялик боксчи ўз мураббийига ташланиб қолди (видео)

Ўрта оғир вазн тоифасида иштирок этувчи грузиялик боксчи Леван Шония болгариялик Спас Геновдан мағлубиятга учрагач, ўз мураббийига ташланиб қолди. Ушбу ҳолат видеоси YouTube’да эълон қилинган.
8 раундлик бокс жанги оғир вазн тоифасида Кубрат Пулев ва Хьюи Фьюри ўртасида кечган жангнинг андеркартида ўтган. Мағлубиятдан аччиқланган Шония дастлаб ўз рақибига ташланмоқчи бўлган, кейин эса мураббийига 2 марта мушт туширган. Мураббий йиқилиб тушмаслик учун ринг четидаги арқонни ушлаб олган. Вазиятга ҳакам аралашишига тўғри келган.
Маълум қилинишича, ушбу мағлубият грузияликнинг 12-мағлубияти бўлган.
Мавзуга оид

17:29 / 26.01.2025
«У «Сити»да ҳам ўрнини топа олади» — Ҳусановнинг болаликдаги мураббийи билан суҳбат

16:19 / 12.10.2024
Футболда мураббий нимага керак? Эронга қарши футбол ўйнамаганимиз ҳақида

16:57 / 29.05.2024
«Барселона» янги бош мураббийини эълон қилди

15:45 / 11.05.2023