Тарихдаги энг машҳур “иккичи”лар
Мактабда яхши баҳога ўқимаган, бироқ тарихда номи қолган кўплаб машҳур ёзувчи, мусиқачи ва шоирлар бор.

Гимназияда Антон Павлович Чехов синфдан қолган. Бошланғич синфларда география ва ҳисоблаш билан муаммолар юзага келган. Бешинчи синфда эса унга грек тилидан “2” баҳосини қўйишган. Бироқ бу унга буюк ёзувчи бўлиб етишишда халақит қилмади.

Уинстон Черчилль кучли хотирага эга эди. У фақат ўзига ёққан фанларнигина ўрганарди. Шунинг учун унинг умумий ўзлаштириши у қадар яхши бўлмаган. Уинстоннинг отаси ва онаси фарзандлари яхши таълим ололмаслигидан хавотирга тушишарди. 1953 йилда Черчилль адабиёт соҳасида Нобель мукофотини қўлга киритди. Унинг номинациядаги рақобатчиси Эрнест Хемингуэй эди.

Владимир Маяковский мактабнинг фақат 5-синфини тугатганини кўпчилик билмайди. Владимир учун гимназияда ўқиш зерикарли эди. Бундан ташқари, унинг оиласи камбағал бўлгани сабаб ўғлининг кейинги ўқиши учун пул тўлолмаган.

Кашфиётчи Томас Эдиссон мактабда бор-йўғи 5-синфгача ўқиган. Бу вақт давомида ўқитувчилар боланинг ўзлаштиришини баҳолаб, унинг ота-онасига уйда таълим беришни тавсия этишади. Уларнинг фикрига кўра, у умуман қобилиятсиз эди. Томасга онаси таълим берган. Натижада Эдисон дунёни ўз кашфиётлари билан лол қолдирди.

Иосиф Бродский 7-синфгача ўқиган. Алгебра, физика, кимё ва хорижий тилдан баҳолари “2” эди.

Вальтер Скотт Эдинбург коллежига 1785 йилда қабул қилинди. Ўқишнинг бир йилидан кейин барча ўқитувчилар йигитнинг ўқишга қобилиятини намойиш этмаганини айтишган. Бу фикрдан кейин Вальтер коллеждан кетди ва таълим олиш билан мустақил шуғулланди.

Царское село лицейида ўқиган Пушкин яхши ўзлаштирмайдиган ўқувчилардан ҳисобланган. Бироқ шунга қарамай у рус ва француз тиллари сўзларини яхши биларди. Математикани ўрганиш эса унинг учун осон эмасди.
Мавзуга оид

14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?

18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди

15:15 / 14.02.2025
Ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан инклюзив мактаб ташкил этилади

14:01 / 13.02.2025