Билл Гейтс Microsoft ҳамасосчисининг ўлими туфайли баёнот берди

Билл Гейтс ва Пол Аллен/Фото: REUTERS
Microsoft асосчиси Билл Гейтс IT-ширкат ҳамасосчиси Пол Алленнинг ўлими муносабати билан баёнот берди. Гейтснинг расмий изоҳи ABC News телеканали томонидан эълон қилинди.
Гейтснинг маълум қилишича, Аллен унинг энг яхши дўстларидан бири бўлган. Унинг таъкидлашича, Алленнинг ўлими ҳақидаги хабар унинг «юрагини синдирди».
«Пол ҳақиқий шерик ва дўст эди. Бу бизнинг Lakeside мактабидаги илк кунларимиздан то Microsoft ташкил этилгунга қадар ҳамкорлигимизга қадар кузатилди», - дейилади Гейтснинг баёнотида.
Шунингдек, унинг ишонч билдиришича, Алленнинг технологиялар ва хайрия ишларига қўшган ҳиссаси яна кўп йиллар давомида яшайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Microsoft корпорациясининг ҳамасосчиси Пол Аллен 65 ёшида вафот этгани хабар берилганди.
Мавзуга оид

14:18 / 02.03.2025
Янги “аждарҳо жангчиси”, космосга туристик парвоз ва “ақлли” ғилоф — технодайжест

23:19 / 01.03.2025
Билл Гейтс келгуси авлодлар дуч келадиган 4 та асосий муаммони санади

16:31 / 28.02.2025
Skype тез орада ёпилиши мумкин

22:12 / 17.01.2025