Янги Зеландия бош вазирининг янги туғилган қизи БМТ саммитида дебютини ўтказди

Фото: REUTERS/Carlo Allegri
Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн янги туғилган қизи билан биргаликда Бош ассамблея саммитига ташриф буюрди. Бу ҳақда Sky News хабар қилмоқда.
Бош вазир бундан аввал ҳам БМТда қизи билан бирга пайдо бўлган, ўшанда у япон делегациясининг Нью-Йоркдаги йиғилиши вақтида боланинг таглигини алмаштирганди. Бироқ, бу сафар Нева Те Ароха учун БМТ аъзосининг электрон идентификатори яратилди.
Бош вазирнинг турмуш ўртоғи Кларк Гейфорд рафиқасининг нутқи пайтида йиғилиш залида қизи билан бирга бўлган.
38 ёшли Жасинда Ардерн Янги Зеландиянинг энг ёш раҳбари ва дунёда ҳокимият тепасида бўлиб турган пайтида фарзанд кўрган, иккинчи сайланган аёл етакчидир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакили Стефан Дуяррикнинг сўзларига кўра, БМТ Бош ассамблея залида Нева билан учрашишдан мамнун бўлди.
«Бош вазир Ардерн фақатгина ишлаётган она ўз мамлакати ҳақида ҳаммадан яхши билишини кўрсатиб қўйди», - дейди Дуррияк.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трампдан БМТ Бош ассамблеясида шоу кутишмаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

17:17 / 07.03.2025
Ўзбекистон ва яна беш давлат нацистларни улуғлашга уринишларни қоралади

19:00 / 04.03.2025
БМТ тадқиқоти ёшларда глобал руҳий саломатлик инқирозини аниқлади

22:19 / 03.03.2025
БМТ Халқаро судига янги раис сайланди

08:23 / 25.02.2025