Қозоғистон Ўзбекистонга қандолат маҳсулотлари ва дорилар етказиб беришни кўпайтирмоқчи

Фото: pixabay
Қозоғистон Ўзбекистонга янги турдаги маҳсулотларни етказиб бермоқчи ва металл қувурлар, темир йўлат прокатлари, қандолат маҳсулотлари, дори воситалари, аккумуляторлар, трансформаторлар ҳамда бошқа товарларни етказиб бериш ҳажмини оширмоқчи.
Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ мамлакатлари департаменти директори Валихон Тўрахонов Сенатдаги ҳукумат соатида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Власть».
«Биз бутунлай янги турдаги маҳсулотлар етказиб беришга тайёрмиз ва Ўзбекистонга металл қувурлар, темир пўлат прокатлари, қандолат маҳсулотлари, дори воситалари, аккумуляторлар, трансформаторлар ҳамда бошқа товарлар етказиб бериш ҳажмини ошириш имкониятига эгамиз. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг кўплаб импорт қилинадиган товарлар бўйича акциз солиғини пасайтириш тўғрисидаги қарори савдо муносабатларини фаоллаштиришда ижобий қадам бўлди», - деди Тўрахонов.
Унинг қўшимча қилишича, шунингдек, Қозоғистон «ўзаро савдо-сотиқни кенгайтириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилган саъй-ҳаракатларни янада кучайтиришга қатъий қарор қилган».
Мавзуга оид

14:21 / 13.03.2025
Тошкентда шифобахш ўсимликдан ноёб дори воситаси ишлаб чиқарилиши мумкин

12:27 / 13.03.2025
Венгрия ва Ўзбекистон олимлари янги дори воситасини ишлаб чиқариш устида ишламоқда

16:43 / 12.03.2025
Давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалиётида қўллашга рухсат бериладиган дорилар рўйхати тасдиқланди

09:37 / 12.03.2025